date

Жирона Малорка майдонида қийин ғалабани қўлга киритди

Жирона Малорка майдонида қийин ғалабани қўлга киритди

Ла Лиганинг 18-турида турнир жадвалининг қуйи қисмида жойлашган “Малорка” ва “Жирона” ўзаро тўқнаш келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Витор Рейснинг пасидан кейин Виктор Сиганков аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди — 0:1. Танаффусдан сўнг Такума Асано гол урди, бироқ эпизод офсайд сабаб бекор қилинди. Кейинги дақиқаларда Тома Лемарнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди, Аксел Витсел эса бош билан тўсинни нишонга олди.

62-дақиқада Владислав Ванат жарима майдонида йиқитилди ва ўзи пеналтни ишончли амалга оширди — 0:2. Ўйин якунида, 90-дақиқада Ведат Мурики ҳам 11 метрлик зарбадан фойдаланиб, фарқни қисқартирди — 1:2.

Натижада ҳар икки жамоада 18 очкодан бўлиб, улар 15-ўринни бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жирона Малорка майдонида қийин ғалабани қўлга киритди