date

Стандартдан гол ва Нкункенинг кечки жавоби: «Фиорентина» ва «Милан» дуранг ўйнади

Стандартдан гол ва Нкункенинг кечки жавоби: «Фиорентина» ва «Милан» дуранг ўйнади

Флоренсияда А Сериянинг 20-тур учрашувида «Фиорентина» ва «Милан» 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Мезбонлар стандарт вазиятдан олдинга чиқди, аммо меҳмонлар ўйин охирида ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Беллашув бошида жамоалар асосан марказда кураш олиб борди: ҳужумга чиқишлар алмашди, қўполликлар ҳам кўп бўлди. «Милан» қанотлар ва жарима майдони ёйи атрофидаги бўшлиқларни излаб, ҳужумларда фаолроқ кўринди. Пулисич бир неча бор вазиятни кескинлаштирди, бироқ зарбалар аниқ якунланмади. Энг хавфли эпизодда у Фюллкруг узатмасидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка чиқди, аммо де Хеа жамоасини гол ўтказиб юборишдан асради.

Танаффус арафасида эмоциялар захира ўриндиғига ҳам кўчди: «Фиорентина» бош мураббийи Паоло Ваноли тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Иккинчи бўлимда «бинафшалар» кўпроқ иккинчи тўпларни ютди ва стандартлардан тез-тез фойдаланишга уриниб кўрди. 67-дақиқада айнан шундай вазият самара берди: Гудмундссоннинг бурчакдан узатмасидан кейин Пьетро Комутстсо бош билан зарба бериб, тўпни устун остига йўллади ва ҳисобни очди.

«Милан» зудлик билан ўзгартиришлар қилиб, ҳужум тезлигини оширди. Рабё қўполлик орқали рақиб ҳужумини тўхтатгани учун сариқ карточка олди, бироқ босим тобора кучайди. 89-дақиқада Кристофер Нкунку ҳисобни тенглаштирди: Салемакерс ва Фофана ҳужумни тезлаштирди, якунди яқин бурчакка йўлланган зарба устунга тегиб, дарвозадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Стандартдан гол ва Нкункенинг кечки жавоби: «Фиорентина» ва «Милан» дуранг ўйнади