Титов «Ювентус» ва «Наполи» ўйинига тахмин билдирди

Италия А Сериясининг 22-туридаги марказий баҳсда Турин шаҳрида «Ювентус» «Наполи»ни қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан футбол эксперти Егор Титов ўз прогнозини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Титовнинг фикрича, бу сафар «Наполи» имконияти юқорироқ. У тоза ғалабага пул тикишни хатарли деб баҳолади, бироқ неаполликлар мағлуб бўлмайди, дея ҳисоблайди. Унинг тахминида 1:1 ҳисобидаги дуранг эҳтимоли ҳам бор ва у Х2 ҳамда 1,5 дан кўп гол варианти томонида.
«Ювентус» – «Наполи» учрашуви якшанба, 25-январ куни Туриндаги стадионда бўлиб ўтади. Ўйин 22:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
21-турдан сўнг «кексалар» А Серия жадвалида бешинчи ўринда бормоқда, Антонио Конте жамоаси эса учинчи поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг