«Реал Мадрид» ва «Барселона» даромади 1 млрд доллардан ошди

«Реал Мадрид» ва «Барселона» 2024/25 йилги мавсумда даромади 1 миллиард доллардан ошган дунёдаги ягона футбол клубларига айланди. Мадридликлар 1,3 миллиард доллар билан етакчилик қилаётган бўлса, каталонияликлар 1,1 миллиард долларлик кўрсаткич билан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Клубларнинг умумий бозор қиймати бўйича ҳам Испания грандлари мос равишда 7,7 ва 6,65 миллиард доллар билан жаҳон рейтингида биринчи ва иккинчи поғоналарни банд этган. Кучли ўнталикнинг катта қисмини Англия жамоалари ташкил этса-да, молиявий барқарорлик ва қиймат бобида «қироллик клуби» ва «кўк-анорранглилар» ҳамон мутлақ етакчилик қилмоқда.
Англия Премьер-лигаси дунёдаги энг бой футбол лигаси ҳисобланса-да, Испаниянинг икки гиганти миқёс жиҳатидан барча рақибларини ортда қолдирмоқда. "Реал Мадрид" ва "Барселона" 2024/25 йилги мавсумда даромади 1 миллиард доллардан ошган ягона футбол клублари сифатида қайд этилди. Мадридликлар 1,3 миллиард доллар, каталонияликлар эса 1,1 миллиард доллар даромад кўришга муваффақ бўлди.
Жаҳон спорти миқёсида бундай юқори молиявий кўрсаткичларга фақатгина АҚШнинг "Даллас Ковбойз" (1,25 млрд доллар) ва "Лос-Анжелес Дожерс" (1,1 млрд доллар) жамоалари чиқа олган. Футбол оламида эса Испания грандлари молиявий барқарорлик бўйича мутлақ етакчиликни сақлаб турибди.
2026 йилги прогнозларга кўра, дунёнинг энг қиммат футбол клублари рейтингини 7,7 миллиард доллар қиймат билан "Реал Мадрид" бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринни 6,65 миллиард доллар билан "Барселона" эгаллаган бўлса, кучли учликни Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби (6,47 млрд доллар) якунлаб берган.
Кучли ўнталикдан шунингдек "Бавария" (5,78 млрд), "Ливерпуль" (5,74 млрд), "Ман Сити" (5,7 млрд), "Арсенал" (5,43 млрд), "PSJ" (5 млрд), "Челси" (4 млрд) ва "Тоттенхэм" (3,5 млрд) клублари жой олди. Рўйхатнинг олтита поғонасини Англия клублари эгаллаганига қарамай, энг юқори молиявий қиймат ҳамон Испания вакиллари қўлида қолмоқда.
































Изоҳлар 0
…