“Тўйимда уч ойлик ҳомиладор эдим” — Азиза Низамова миш-мишларга ойдинлик киритди

1 дақиқа ўқиш28.5K
“Тўйимда уч ойлик ҳомиладор эдим” — Азиза Низамова миш-мишларга ойдинлик киритди

Хонанда Азиза Низомова атрофида тарқалган турли гап-сўзларга муносабат билдириб, ўзининг шахсий ҳаёти билан боғлиқ ҳолатларга изоҳ берди.

Интервьюларидан бирида у турмуш қуриш ёши ҳақида ҳам фикр билдириб, 30 ёшда оила қурганини ва бу борада кечикиш йўқлигини таъкидлади. Унинг айтишича, инсон ўз бахтини қачон топса, айнан ўша пайт энг тўғри фурсат ҳисобланади.

Санъаткор тўйи камтарона тарзда ўтказилганини ҳам эслаб ўтди. Дастлаб улар фақат ФҲДЁ (ЗАГС)дан ўтиш билан чекланишни режалаштирган, бироқ кейинчалик турмуш ўртоғининг ташаббуси билан тўй маросими ташкил этилган.

Азиза Низомованинг сўзларига кўра, тўй вақтида у уч ойлик ҳомиладор бўлган, аммо расмий никоҳ бундан анча олдин қайд этилган. Айнан шу жиҳат нотўғри талқин қилиниб, турли миш-мишларга сабаб бўлганини айтди.

Хонанда бу каби гап-сўзлар асоссиз эканини билдириб, вазиятга аниқлик киритди ҳамда мухлисларни ҳақиқатни тўғри қабул қилишга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?