date

Зайтун юрак саломатлигини яхшилаб, холестеринни мувозанатлайди

Зайтун юрак саломатлигини яхшилаб, холестеринни мувозанатлайди

Соғлом турмуш тарзини сақлашда озуқа танлови ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Мутахассислар фикрича, кундалик рационга зайтун қўшиш юрак-қон томир тизими учун катта фойда келтириши мумкин. Америкалик кардиолог Бретт А. Силаве бу маҳсулотнинг яширин, аммо муҳим фойдали жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шифокор таъкидлашича, зайтун таркибида мавжуд бўлган соғлом ёғлар, айниқса олеин кислотаси организмдаги холестерин мувозанатини яхшилашга хизмат қилади. У паст зичликдаги липопротеин (яъни “ёмон” холестерин) миқдорини камайтириб, аксинча, юқори зичликдаги липопротеин (“яхши” холестерин) даражасини оширишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, олеин кислотаси яллиғланиш жараёнларини пасайтириш хусусиятига ҳам эга. Бу эса қон томирларида хавфли плакалар пайдо бўлишининг олдини олиш, уларнинг эластиклигини сақлаб қолиш ва қон босимини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Натижада юрак касалликлари ривожланиш хавфи сезиларли даражада камаяди.

Мутахассислар зайтун фақат ёғлар билан чекланмаслигини ҳам таъкидламоқда. Унинг таркибида тола, антиоксидантлар каби организм учун зарур бўлган бир қатор озуқавий моддалар мавжуд. Бу элементлар умумий саломатликни қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди.

Бретт А. Силаве сўзларига кўра, зайтунда темир ва мис каби минераллар ҳам бор. Улар қизил қон таначаларининг тўғри ишлашини таъминлайди, иммун тизимини мустаҳкамлайди ва юрак фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

Қисқача айтганда, зайтунни мунтазам истеъмол қилиш нафақат мазали одат, балки соғлиқ учун ақлли инвестиция ҳамдир. Кичик бир маҳсулот — катта фойда, десак муболаға бўлмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Зайтун юрак саломатлигини яхшилаб, холестеринни мувозанатлайди

Кўп ўқилганлар Саломатлик янгиликлари