Иля Забарний ПСЖ ғалабасидан кейин фикр билдирди

Франция чемпионати 19-тури доирасида ПСЖ сафардa "Осер"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни ўйин охирларида қанот ҳужумчиси Бредли Баркoла урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс якунидан сўнг ҳимоячи Иля Забарний натижа ҳақида ўз фикрларини айтди.
Украиналик футболчи журналистларга берган изоҳида жамоа рақибни охиригача сиқиб боришига ишонганини таъкидлади: "ПСЖ ҳеч қачон тўхтамайди ва ўз ишини қилади — бу бизнинг асосий кучимиз. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, жамоа ҳужум қилишдан чарчамайди, темпни ушлаб туради. Гол уриш фақат вақт масаласи эди", деди Забарний.
Ушбу ғалабадан кейин Луис Энрике шогирдлари 45 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Париж клуби "Ланс"дан икки очкога олдинда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!