Атлетико ва Арсенал ЕЧЛ яримфиналида дуранг ўйнади

УЕФА Чемпионлар лигасининг яримфинал босқичи доирасида «Атлетико» ҳамда «Арсенал» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув якунланди. Мадридда бўлиб ўтган баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишди.
Ўйиннинг 44-дақиқасида «Арсенал» ҳужумчиси Виктор Джекереш пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида эса мезбонлар вакили Хулиан Алварес 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.
Статистик маълумотларга кўра, «Атлетико» дарвоза томон 14 бор зарба йўллади, шулардан 5 таси аниқ чиқди. Лондонликлар эса 8 та зарба билан жавоб қайтаришди.
Тўпга эгалик қилиш бўйича мезбонлар 51 фоиз кўрсаткич билан кичик устунликка эга бўлишди.
Учрашув давомида «Атлетико» футболчилари 495 та пас узатган бўлса, «Арсенал» аъзолари 479 та узатмани амалга оширди. Меҳмонлар пас аниқлиги бўйича 89 фоиз натижа билан рақибларидан ўзиб кетишди.
Энди жамоалар жавоб ўйинида финал йўлланмаси учун курашни давом эттиришади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!