date

Россия олимлари Апофис астероидини ўрганиш бўйича режа ишлаб чиқдилар

Россия олимлари Апофис астероидини ўрганиш бўйича режа ишлаб чиқдилар

Россиялик олимлар 2029 йилнинг апрель ойида Ерга яқин масофадан учиб ўтадиган Апофис астероидини тадқиқ қилиш учун «Спектр-RG» космик обсерваториясидан фойдаланишни таклиф қилди. Самара университети ва Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан тайёрланган лойиҳа янги сайёралараро аппарат яратмасдан, минимал харажатлар билан миссияни амалга ошириш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Апофис астероиди 2029 йилда Ер юзасидан тахминан 30 минг километр масофада ўтиши кутилмоқда. Олимлар томонидан моделлаштирилган сценарийга кўра, ёқилғи сарфи нуқтаи назаридан энг мақбул вариант «Спектр-RG» қурилмасини 2028 йил 13-сентабрда парвозга йўналтиришдир.

Бир қатор манёврлардан сўнг аппарат 2029 йил 13 апрелда астероид марказидан 18 минг километр масофада учиб ўтиши мумкин.

Лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, ушбу ёндашув мавжуд техникадан самарали фойдаланишга хизмат қилади. Обсерватория ўз вазифасини бажариб, маълумотларни Ерга узатганидан сўнг, зарурат туғилса, яна асосий иш фаолиятига қайтиши мумкин.

Бу эса махсус янги аппарат учиришдан кўра анча арзонга тушади. Шунингдек, олимлар астероидга бир неча юз километргача яқинлашиш вариантини ҳам ҳисоблаб чиққан, бироқ бу траекторияга кўпроқ тузатишлар киритишни талаб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россия олимлари Апофис астероидини ўрганиш бўйича режа ишлаб чиқдилар