date

Сонй PlayStation ўйинлари лицензиясини ҳар 30 кунда текширишни жорий қилди

Сонй PlayStation ўйинлари лицензиясини ҳар 30 кунда текширишни жорий қилди

Сонй компанияси PlayStation консолларида ўйинларни ҳимоя қилишнинг янги тизимини эълон қилмасдан ишга туширди. Ушбу тизим фойдаланувчилардан вақти-вақти билан интернетга уланишни талаб қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги қоидага кўра, ҳар 30 кунда ўйин лицензияси бир марта текширилади. Агар консол 30 кундан ортиқ тармоққа уланмаса, лицензия вақтинча бекор қилинади ва ўйинни ишга тушириб бўлмайди.

Бу ҳатто офлайн ўйинларга ҳам тегишли.

Ўйнаш имкониятини тиклаш учун интернетга уланиш ва лицензияни янгилаш керак бўлади. Қўллаб-қувватлаш хизмати бу хато эмаслигини ва янги тизим эканлигини тасдиқлади.

Чеклов PS4 ва PS5 консолларида март ойидан кейин харид қилинган барча ўйинлар учун амал қилади.

Баъзи тахминларга кўра, Сонй бу орқали хакерлик ҳужумларининг олдини олмоқчи. Эски заифлик туфайли фойдаланувчилар ўйин учун пулни қайтариб олиб, лицензияни консолда сақлаб қолиш имконига эга эди.

Янги ҳимоя тизими пул қайтариш муддати бўлган дастлабки 14 кун давомида фаол ишлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сонй PlayStation ўйинлари лицензиясини ҳар 30 кунда текширишни жорий қилди