date

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига қимматбаҳо вилла совға қилди

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига қимматбаҳо вилла совға қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов апрель ойида юртимизга ташриф буюрди.

У жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги учрашувларда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга келгани маълум қилинган.

Ташриф давомида футболчи ота-онаси учун қимматбаҳо кўчмас мулк харид қилгани маълум бўлди.

Хусусан, у Imarat Development томонидан амалга оширилаётган Imarat Hills лойиҳасидан 330 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий виллани танлаган.

Компания асосчиси Марот Хайруллаевич бу ҳақда ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган.

Айтилишича, Ҳусанов шахсан сотув офисига ташриф буюриб, лойиҳа билан яқиндан танишган ва танловни айнан ушбу мажмуа фойдасига қилган.

Абдуқодир Ҳусанов сўнгги йилларда Ўзбекистон футболининг энг ёрқин намояндаларидан бирига айланди.

У Европадаги фаолияти давомида катта ўсишни намоён этиб, ҳозирда Англиянинг етакчи клубларидан бири сафида тўп сурмоқда.

Маълумотларга кўра, у 2026 йил АҚШда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида миллий жамоа таркибида иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, футболчи яқинда “Манчестер Сити”да февраль–март ойларининг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига қимматбаҳо вилла совға қилди