Дембеле Саудияда фаолиятини давом эттириши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши эҳтимоли бор. Sky Sports манбаси шундай хабар тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, саудиялик шайхлар ёзги трансфер ойнаси олдидан «Олтин тўп» соҳибини жамоага олиб келиш устида иш бошлаган. Ҳозирча эҳтимолий келишув қиймати очиқланмади, шунингдек, Дембелега қайси топ-клуб қизиқиш билдирётгани ҳам номаълум.
Аввалроқ футболчи ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда катта маош талаб қилаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ Париж клуби президенти жамоанинг энг катта юлдузи бўлса ҳам, клубдаги маош лимити оширилмаслигини аниқ билдириб ўтган.
Transfermarkt маълумотига кўра, 28 ёшли Дембеле қиймати 100 миллион еврога баҳоланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг