Falcon 9 ракетасининг блоки август ойида Ой сиртига урилади

Фалкон 9 ракетасининг юқори қисми 2025 йилнинг 5 август куни Ой сиртига урилади. Ушбу объект Ер атмосферасида ёниб кетмаган ва Ойга сониясига 2,43 километр тезликда тўқнашади. Тўқнашув Эйнштейн кратери ҳудудида содир бўлиши кутилмоқда, аммо бу ҳолат келажакдаги космик миссиялар учун хавф туғдирмайди. Космик чиқиндиларнинг кўпайиши сабабли, ракета қисмларини хавфсиз орбиталарга йўналтириш режалаштирилмоқда.
2025 йил январь ойида учирилган Falcon 9 ракетасининг юқори қисми жорий йилнинг 5 август куни Ой сиртига қулайди. Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тўқнашув гипертовуш тезлигида содир бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Узунлиги қарийб 13,8 метр ва массаси 4 тонна бўлган ушбу объект Ер атмосферасида ёниб кетмаган. У чўзиқ орбита бўйлаб ҳаракатланиб, аста-секин Ойга яқинлашган ва энди унинг сиртига тушиши муқаррар.
Орбитадаги динамика бўйича мутахассис Билл Грейнинг маълум қилишича, ракета қисми Ойга сониясига 2,43 километр тезликда урилади. Бу кўрсаткич товуш тезлигидан қарийб етти баравар юқори ҳисобланади.
Тўқнашув Ойнинг кўринадиган қисмидаги Эйнштейн кратери ҳудудида юз бериши кутилмоқда. Ойда атмосфера йўқлиги сабабли, объект сиртга бутун ҳолатда етиб боради ва кичик кратер ҳосил қилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат келажакдаги космик миссиялар учун хавф туғдирмайди.
Космик фазода чиқиндилар кўпайиб бораётгани сабабли, келажакда бундай ҳолатлар тез-тез такрорланиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун ракета қисмларини Қуёш атрофидаги хавфсиз орбиталарга йўналтириш амалиёти жорий этилиши режалаштирилмоқда.






























Изоҳлар 0
…