date

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Хитой клуби сафардa «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани аниқ йўллади. Бу натижа «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан сўнг 4 очко тўплаган Слуцкий жамоаси жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко билан учинчи поғонадан жой олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди