date

Халқаро космик станцияда "мини-мия" ёрдамида вақтни тезлаштириш тажрибаси

Xalqaro kosmik stansiyada "mini-miya" yordamida vaqtni tezlashtirish tajribasi

Халқаро космик станцияда (МКС) ўтказилган 30 кунлик ноёб тажриба нейробиология соҳасида янги даврни бошлаб берди. Алйссон Р. Муотри бошчилигидаги олимлар гуруҳи инсон мияси органоидлари, яъни "мини-мия"лар ёрдамида микрогравитация шароитида нейронларнинг ривожланиш ва дегенерация жараёнларини кузатишди. Тадқиқот натижалари космик фазо биологик тўқималарнинг қариш жараёнини Ерга нисбатан бир неча баробар тезлаштиришини, яъни "фенотипик сиқилиш" эффектини тасдиқлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тажриба давомида Ретт синдроми каби оғир нейрогенетик касалликларни ўрганиш учун иПСC (индукцияланган плурипотент ўзак ҳужайралари)дан етиштирилган органоидлардан фойдаланилди. Олимлар МECП2 генидаги мутациялар оқибатида юзага келадиган патологияларни таҳлил қилишди. Микрогравитация шароити лаборатория модулини ўзига хос "вақт машинаси"га айлантириб, йиллар давомида кечадиган касаллик ривожланишини атиги бир ой ичида кузатиш имконини берди.

Техник жиҳатдан тажриба Спаcе Танго автоматлаштирилган тизими ёрдамида амалга оширилди. Маълумотларни қайта ишлашда эса Орбитрап Астрал масс-спектрометри қўлланилди. Бу ускуналар ёрдамида 6000 га яқин оқсил гуруҳлари аниқланди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, МеCП2 оқсили нафақат нейронлар ривожланишини бошқаради, балки космик радиация шароитида геном барқарорлигини сақлашда ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ушбу тадқиқот нафақат генетик касалликларни даволашда янги ёндашувларни ишлаб чиқишга, балки узоқ муддатли космик парвозлар пайтида инсон миясини ҳимоя қилиш усулларини тушунишга хизмат қилади. Олинган маълумотлар базаси келажакдаги космик нейробиология изланишлари учун фундаментал асос бўлиб хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Халқаро космик станцияда "мини-мия" ёрдамида вақтни тезлаштириш тажрибаси