Нико Ковас Карим Адееми ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Нико Ковас Карим Адееми ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Боруссиа Дортмунд бош мураббийи Нико Ковас ҳужумчи Карим Адееми билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни кескин рад этди. Мутахассис германиялик футболчининг улкан салоҳиятга эга эканлигини ва келажакда жаҳон даражасидаги юлдузга айланиши мумкинлигини таъкидлади. Адееми жорий мавсумда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Коваснинг сўзларига кўра, Адееми ўз устида ишлашда давом этиши ва машғулотларда янада аниқроқ ҳаракат қилиши керак. Ҳужумчига Манчестер Унитед ва Неwcастле каби инглиз клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, Дортмунд раҳбарияти жамоада барқарорликни сақлаб қолишга интилмоқда.

Шунингдек, Нико Ковас ўзининг Дортмунддаги келажаги ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди. У клуб раҳбарияти билан ҳамкорликдан мамнунлигини ва Ларс Рискен билан биргаликда жамоани ривожлантиришда давом этишни исташини билдирди. Мураббийнинг амалдаги шартномаси 2027-йилга қадар мўлжалланган.

Мураббий ёш футболчиларга имконият бермаслиги ҳақидаги танқидларга ҳам муносабат билдирди. У ўз фаолияти давомида Аурелиен Тчоуамени, Марсело Брозовис ва Матео Ковасис каби кўплаб иқтидорли ўйинчиларни тарбиялаб, катта футболга олиб чиққанини эслатиб ўтди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар