date

Гамбург сафарда Ҳайденҳаймни 2:0 ҳисобида енгди

Гамбург сафарда Ҳайденҳаймни 2:0 ҳисобида енгди

Германия чемпионатининг 21-турида “Ҳайденҳайм” ўз майдонида “Гамбург”ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув бошида Никлас Дорш ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлди, бироқ унинг хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса меҳмонлар устунлигини голга айлантирди: Рансфорд Кенигсдоффер аниқ зарба билан “Гамбург”ни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи таймда Патрик Майнканинг бош билан йўллаган зарбаси ҳам хавфли чиқди, лекин дарвозабон чиройли сейв билан жамоасини қутқарди. Орадан кўп ўтмай “Гамбург” қарши ҳужумда яна ўз сўзини айтди: Фабию Вийера пасидан кейин Раян Филипп фарқни икки бараварга оширди — 0:2.

Мезбонлар Стефан Шиммернинг аниқ зарбаси орқали интригани қайтаришга уриниб кўрди, аммо VAR голни бекор қилди. Натижада “Ҳайденҳайм” турнир жадвалининг қуйи қисмида қолмоқда, “Гамбург” эса 11-ўриндаги позициясини мустаҳкамлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гамбург сафарда Ҳайденҳаймни 2:0 ҳисобида енгди