date

«Ал-Наср» Роналдуни алмаштирмоқчи, икки номзод тилга олинди

«Ал-Наср» Роналдуни алмаштирмоқчи, икки номзод тилга олинди

Криштиану Роналду клуб бошқарувидан норози эканини очиқ намойон қилди: португалиялик юлдуз «Ал-Наср»нинг кетма-кет икки учрашувида майдонга тушмади. Манбаларга кўра, саудияликлар 41 ёшли ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, Саудия Арабистони чемпионатида Роналдунинг ўрнини бошқа глобал даражадаги юлдуз билан тўлдириш нияти бор. Асосий нишон — «Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ, муқобил вариант сифатида эса «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live нашри The i Paper'га таяниб хабар берди.

Аввалроқ ҳам 33 ёшли Салоҳ ва 31 ёшли Фернандеш Саудия клублари билан боғланган эди. Transfermarkt баҳосига кўра, Салоҳнинг нархи 30 млн евро, Фернандешники эса 40 млн евро атрофида.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналдуни алмаштирмоқчи, икки номзод тилга олинди