date

Honor ноутбуклар учун 360 ваттли GaN қувватлагичини тақдим этди

Honor ноутбуклар учун 360 ваттли GaN қувватлагичини тақдим этди

Honor компанияси ўйин ноутбуклари ва бошқа юқори қувват талаб қилувчи қурилмалар учун мўлжалланган "WIN 360W GaN Адаптер" янги қувватлантириш блокини намойиш этди. Мазкур адаптер 360 ваттгача қувват бериш имкониятига эга бўлиб, биринчи навбатда бренднинг ўз маҳсулотлари, жумладан, янги "Wин H9" модели учун ишлаб чиқилган. Шунингдек, у бошқа мос келувчи ноутбуклар билан ҳам ишлаши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Қурилманинг ўзига хос жиҳати шундаки, у USB-C ўрнига классик доирасимон DC-улагич орқали уланади. Бу ҳолат мослашувчанликни бироз чекласа-да, адаптерга анча юқори юклама билан ишлаш имконини беради. Қурилма ўлчамлари 85 х 85 х 33 миллиметрни, вазни эса тахминан 420 граммни ташкил этади. Бундай қувват даражаси учун адаптер анча ихчам кўринишга эга.

Янги блокда GaN ва SiC технологиялари қўлланилган бўлиб, улар юқори самарадорликни таъминлайди ва қизиб кетишнинг олдини олади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, қурилмада узоқ вақт давомида оғир юклама остида ишлашга мўлжалланган автомобиль даражасидаги бутловчи қисмлар ишлатилган. Хитой бозорида ушбу янгилик тахминан 70 доллар қийматида баҳоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Honor ноутбуклар учун 360 ваттли GaN қувватлагичини тақдим этди