date

АҚШда ўғирланган Mac mini сотувга қўйилгач эгаси томонидан топилди

АҚШда ўғирланган Mac mini сотувга қўйилгач эгаси томонидан топилди

АҚШда "Маc mini" компютерининг ўғирланиши билан боғлиқ воқеа кутилмаган якун топди. Қурилма эгаси ўғрини онлайн савдо майдончасида аниқлашга муваффақ бўлди. Reddit фойдаланувчиси Vanifest0 лақаби билан маълум қилишича, у компютерни март ойи ўрталарида буюртма қилган, бироқ тақчиллик сабабли тўрт ҳафта кутишига тўғри келган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Муаммо етказиб бериш вақтида юзага келди: "FedEx" курьери қутини эшик олдида қолдирмасдан, бинонинг умумий фойдаланиш жойига қўйган ва у ердан қурилма ўғирлаб кетилган. Жабрланувчи бу ҳақда раҳбарига хабар берганида, у ўғирланган буюмлар кўпинча "Facebook Маркетплаcе" платформасида пайдо бўлишини айтиб, у ерни текширишни маслаҳат берган.

Эълондаги суратларда эгаси иккита муҳим детални пайқаб қолди: қурилманинг серия рақами ва автомобилнинг давлат рақами. Серия рақами чекдаги маълумотлар билан мос келган, суратдаги машина эса турар жой биноси тураргоҳида турган автомобиль бўлиб чиққан. Бу ўғри айнан шу бинода яшашини тасдиқлади.

Шундан сўнг, жабрланувчи полицияга ва уй бошқарув компаниясига ариза билан мурожаат қилди. "Apple" компанияси вазиятни ўрганиб, янги қурилма етказиб беришга рози бўлди, бироқ тақчиллик туфайли фойдаланувчи июн ойигача кутишига тўғри келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » АҚШда ўғирланган Mac mini сотувга қўйилгач эгаси томонидан топилди