«Торино» 90-дақиқада дуранг тортиб, «Фиорентина»ни пастда қолдирди

А Сериясининг 24-турида «Фиорентина» ўз майдонида «Торино»ни қабул қилди. Мезбонлар ўйин давомида ташаббусни қўлида ушлашга уринди, бироқ учрашув якунида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди ва флоренсияликлар турнир жадвалининг қуйи қисмида қолиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳснинг 10-дақиқасида Мойзе Кин илк хавфли вазиятни яратди, аммо зарбаси дарвоза тўрига етиб бормади. Биринчи бўлим ўрталаридa эса меҳмонлар олдинга чиқиб олди: Эмирхан Илхан узатмасини Чезаре Казадей якунлаб, ҳисобни очди — 0:1. «Фиорентина» сафида Алберт Гудмундссон узоқдан синаб кўрди, бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
Иккинчи бўлимда «бинафшаранглар» босимни кучайтирди, бироқ Мандрагора ва Кин ўз имкониятларидан фойдалана олмади. 51-дақиқада Манур Соломон жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади — 1:1. Орадан олти дақиқа ўтиб, Кин Жек Харрисоннинг пасидан сўнг гол урди ва мезбонларни олдинга олиб чиқди — 2:1.
Учрашув якунига келиб драма авж олди: қўшимча вақтнинг 4-дақиқасида Гвидас Гинейтис аниқ узатма оширди, Гильермо Марипан эса бош билан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2. Натижада «Торино» жадвалда 13-ўринда қолди, «Фиорентина» эса қуйи учликдан чиқиб кета олмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!