date

Жамес Маддисон 375 кунлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди

James Maddison 375 kunlik tanaffusdan so‘ng maydonga qaytdi

Тоттенхем ярим ҳимоячиси Жамес Маддисон узоқ давом этган жароҳатдан сўнг катта футболга қайтди. Англия терма жамоаси аъзоси 375 кунлик танаффусдан сўнг, душанба куни Лидсга қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган баҳсда майдонга тушди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маддисоннинг айтишича, унинг тикланиш жараёни дастлабки нотўғри ташхис туфайли қийин кечган. 2025-йил май ойида Европа лигаси ярим финалида Бодо/Глимтга қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олган футболчига аввалига жарроҳлик амалиёти керак эмаслиги айтилган эди. Бироқ, кейинчалик реабилитация самара бермагач, Жанубий Кореяда мураккаб операцияни бошдан кечиришига тўғри келди.

Футболчи бу даврни ўз фаолиятидаги энг оғир паллалардан бири деб атади. Унинг сўзларига кўра, жисмоний тикланишдан кўра, руҳий тушкунликни енгиб ўтиш анча қийин бўлган. Шунга қарамай, Маддисон ҳозирда ўзини жисмонан жуда яхши ҳис қилаётганини ва майдонга қайтганидан хурсандлигини таъкидлади.

Тоттенхем мухлислари ўз етакчисини стадионда жуда илиқ кутиб олишди. Жамоанинг ҳозирги қийин ҳолатига қарамай, Маддисоннинг сафга қайтиши клуб учун муҳим воқеа бўлди. У эндиликда жамоага ёрдам бериш ва ўз формасини тиклашга эътибор қаратмоқчи.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жамес Маддисон 375 кунлик танаффусдан сўнг майдонга қайтди