Threads платформасида Meta AI функцияси синовдан ўтказилмоқда

1 дақиқа ўқиш208
Threads платформасида Meta AI функцияси синовдан ўтказилмоқда

Threads ижтимоий тармоғи Х платформасидаги Grok тизимига ўхшаш янги Meta AI интеграциясини синовдан ўтказишни бошлади. Эндиликда очиқ аккаунтга эга фойдаланувчилар пост ёки изоҳларда Meta AI'ни белгилаб, маълум бир мавзу бўйича қўшимча маълумот олишлари мумкин. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ҳозирги вақтда ушбу функция Малайзия, Саудия Арабистони, Мексика, Аргентина ва Сингапурда бета-тест режимида ишламоқда. Meta компаниясининг таъкидлашича, янгилик фойдаланувчиларга тренддаги воқеалар ва янгиликлар бўйича реал вақт режимида маълумот олиш ҳамда тавсиялар сўраш имконини беради.

Фойдаланувчилар @meta.ai аккаунтини белгилаб, турли саволлар беришлари мумкин ва сунъий интеллект пост ёзилган тилда жавоб қайтаради. Бу орқали Threads шунчаки мулоқот майдони эмас, балки ахборот олиш ва тавсиялар марказига айланишни мақсад қилган.

Grok тизимидаги каби бу функциянинг ҳам хавфсизлик масалалари муҳим аҳамият касб этади. Meta компанияси сунъий интеллект жавобларини чеклаш ёки уларни яшириш имкониятини ҳам тақдим этган. Компания дастлабки фикр-мулоҳазаларни ўрганиб, функцияни янада такомиллаштиришни режалаштирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?