Киву скудетто пойгаси ҳақида ҳозирча нол фоиз деди

Миланнинг «Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву А Сериядаги чемпионлик пойгаси бўйича вазиятга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни «нерадзуррилар» сафардa «Сассуоло»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Шу тариқа «Интер» иккинчи ўриндаги «Милан»дан очколар фарқини саккизтага етказди, «россонерилар»нинг эса битта ўйини заҳирада қолмоқда.
Учрашувдан сўнг журналистлар Кивудан скудетто учун курашдаги имкониятларни сўрашди. Румыниялик мутахассис кутилмаган тарзда жавоб берди.
«Ҳозирча — нол фоиз. Олдинда жуда кўп ўйин бор, яна кўплаб очколар ўйналади. Фақат бизгина эмас, бошқалар ҳам катта мақсадлар қўйган. Оғир меҳнат кутяпти», — деди Киву DAZNга берган интервьюсида.
«Интер» навбатдаги турда, 14-февраль шанба куни А Сериянинг 25-турида ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!