Трент Александер-Арнолд «Реал» асосий таркибига қайтишга яқин

Мадриднинг «Реал» клубида ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд яқин кунларда яна жамоанинг старт таркибидан жой олиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик футболчи декабр бошидан бери безовта қилган жароҳатини тўлиқ даволаб, сафга қайтди. Ўтган якшанба у икки ойлик танаффусдан кейин илк бор майдонга тушди — Ла Лига доирасидаги «Валенсия»га қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида захирадан ўйинга қўшилди.
Marca хабарига кўра, бош мураббий Алваро Арбелоа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги «Бенфика»га қарши илк ўтиш учрашувида Трентни биринчи дақиқалардан майдонга туширишни режалаштирмоқда.
«Қироллик клуби» 17-февраль куни Лиссабонда меҳмон бўлади, саккиз кундан сўнг эса жавоб учрашуви Мадридда ўтказилади.
«Реал»нинг навбатдаги ўйини 14-февральга белгиланган — рақиб «Реал Сосьедад».
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!