date

Артета «Сити»дан учралган мағлубиятни таҳлил қилиб, сабабларни очди

Артета «Сити»дан учралган мағлубиятни таҳлил қилиб, сабабларни очди


Англия Премьер-лигаси 33-турида «Арсенал» ўз майдонида «Манчестер Сити»га қарши кутилмаган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилди. Учрашувдан сўнг лондонликлар бош мураббийи Микел Артета ўйин ҳақида батафсил фикр билдирди.

Артетанинг таъкидлашича, жамоа майдонда ёмон ўйнамаган, аксинча кўп жиҳатдан тўғри қарорлар қабул қилинган. Унинг сўзларига кўра, рақиб томондан яратилган хавфли вазиятлар сони кам бўлган, «Арсенал» эса аксинча, энг реал ва ўткир имкониятларни яратишга муваффақ бўлган.

Бироқ асосий муаммо — гол уриш самарадорлиги бўлди. Жамоа бир неча аниқ имкониятларни бой берди, шу жумладан тўпнинг устунга тегиб қайтиши ҳам ўйин тақдирига таъсир қилган омиллардан бири сифатида қайд этилди. Артета бу ҳолатни омадсизлик билан ҳам боғлади.

Унинг фикрича, ўйиндаги кўплаб жиҳатлар «Арсенал» фойдасига ишлаши керак эди, аммо натижа бошқача бўлди. Шу сабабли жамоа қимматли очколарни йўқотиб қўйди.

Шунга қарамай, Артета мусобақада ҳали ҳам кураш давом этаётганини таъкидлади. У «Арсенал» ҳозирча 3 очко устунликка эга эканини, «Манчестер Сити»да эса битта захира ўйин борлигини эслатди. Шу боис чемпионлик учун кураш охиригача қизғин давом этиши кутилмоқда.

Ҳозирги ҳолатга кўра, «Манчестер Сити» 67 очко билан иккинчи ўринда, «Арсенал» эса 70 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. Премьер-лигада интрига янада қизийди — ҳар бир ўйин энди финалга тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета «Сити»дан учралган мағлубиятни таҳлил қилиб, сабабларни очди