"Манчестер Сити" ва "Арсенал": чемпионлик тақдири ҳал бўладиган ўйин...

**"Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги учрашув чемпионлик пойгасининг тақдирини ҳал қилиши мумкин.** 19 апрель куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтадиган бу баҳс Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги энг муҳим учрашувлардан бири ҳисобланади. Агар "Манчестер Сити" ғалаба қозонса, улар "Арсенал"га яқинлашиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадилар. "Арсенал" эса камида бир очко олса, чемпионлик пойгасида катта устунликка эга бўлади. "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг тайёргарлиги ва футболчиларнинг ишончига катта аҳамият қаратмоқда. Унинг сўзларига кўра, олдинги мавсумлардаги ютуқлар ҳозирги натижага кафолат бермайди, чунки жамоа таркибида кўплаб янги ва ёш ўйинчилар бор. Гвардиоланинг асосий вазифаси - футболчиларга босимни енгиллаштириш ва ўз ўйинларига эътибор қаратишга ундаш. Ҳозирги вақтда "Манчестер Сити" турнир жадвалида "Ар

"Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги катта учрашув 19 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да “Этихад” стадионида бўлиб ўтади. Бу баҳс Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлиб, чемпионлик пойгасига бевосита таъсир кўрсатади.
Агар “Манчестер Сити” ғалаба қозонса, жамоа очколар бўйича етакчи “Арсенал”га яқинлашиш имконига эга бўлади. Агар “Арсенал” камида бир очко олса, Пеп Гвардиола таъкидлаганидек, чемпионлик пойгаси амалда ниҳоясига етиши мумкин.
Матбуот хизмати орқали тақдим этилган изоҳларда Пеп Гвардиола бу ўйин ҳақида очиқ фикр билдирди. Унинг айтишича, асосий ишонч манбаи — машғулот жараёни ва футболчиларнинг тайёргарлик даражаси.
“Менинг ишончим машғулотларда қандай ишлаётганимиз ва футболчилар нима қилиш кераклигига қанчалик ишонаётганидан келиб чиқади. Ишонч айнан шу ердан бошланади,” — деди Гвардиола.
У шунингдек, олдинги мавсумлардаги ғалабалар ҳозирги натижага кафолат бермаслигини таъкидлади:
“Премьер-лигада олдинги олти ғалаба кейинги ўйинни ютамиз дегани эмас. Чунки жамоа таркиби ўзгарган. Эдерсон, Илкай Гюндоган, Кевин Де Брёйне, Кайл Уокер, Мануэл Аканжи каби катта тажрибали футболчилар ҳозир биз билан эмас.”
Гвардиола ҳозирги таркибда кўплаб янги ва ёш ўйинчилар борлигини ҳам алоҳида қайд этди:
“Ҳозир кўп футболчилар учун бу биринчи жиддий тажриба. Шерки ҳали Премьер-лигада чемпион бўлмаган, Жанлуижи Доннарумма ва Абдуқодир Ҳусанов ҳам бу босимни биринчи марта ҳис қилмоқда. Нико О’Райли учун бу ҳақиқий катта синов. Янги келганлар ҳам ҳали мослашиш босқичида.”
Унинг сўзларига кўра, жамоанинг асосий вазифаси — босимни енгиллаштириш ва ишончни сақлаш:
“Мен уларга доим шундай дейман: бу тез орада содир бўлиши мумкин ва биз бу учун курашамиз. Келинг, шунчаки ўйнаймиз. Ҳаммаси назоратимизда эмас, лекин биз ўз ўйинимизни бошқаришимиз керак.”
Ҳозирги ҳолатга кўра, “Манчестер Сити” “Арсенал”дан 6 очко ортда қолмоқда, бироқ бир ўйин кам ўтказган. Шу боис, бу учрашув чемпионлик тақдирида ҳал қилувчи бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…