Россия элчиси Россия ва Марокко ўртасида ўйин ўтказишни хоҳлайди

Россиянинг Мароккодаги элчиси Владимир Байбаков икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дипломатнинг айтишича, Россия терма жамоаси учун Марокко билан майдонга тушиш қизиқарли бўларди. У бу ташаббусни яхши ғоя деб атаб, уни амалга оширишга ҳаракат қилишларини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Марокко терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган Африка кубогида финалгача етиб борган, ҳал қилувчи баҳсда Сенегалга ютқазиб, мусобақани иккинчи ўринда якунлаган.
Россия эса FIFA ва UEFA қарорига кўра халқаро турнирлардан четлатилган. Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа сўнгги ўртоқлик учрашувида Чилига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг