date

Huawei Хитой смартфон бозорида Appleни ортда қолдирди

Huawei Хитой смартфон бозорида Appleни ортда қолдирди

Huawei компанияси Хитой смартфон бозорида ўз улушини Apple'га нисбатан икки бараварга ошириб, етакчиликни қўлга киритди. Ҳозирги кунда технологик гигант маҳаллий бозорнинг тўртдан бир қисмини назорат қилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Жорий йилнинг 19-ҳафтаси (4-10 май) якунларига кўра, Huawei Пура 90 Pro моделлари юқори талаб туфайли компанияни 25,55 фоизлик бозор улуши билан биринчи ўринга олиб чиқди. Шунингдек, Энжой 90 серияси, хусусан Pro Max модификацияси, бошланғич даражадаги смартфонлар сегментида iPhone 17 моделларидан сезиларли даражада кўпроқ сотилмоқда.

Бозорнинг иккинчи поғонасини Oppo, OnePlus ва реалме брендларини бирлаштирган Oppo компанияси 15,83 фоиз улуш билан эгаллади. Учинчи ўринда 15,62 фоиз кўрсаткич билан Vivo ва iQOO жойлашган бўлса, Xiaomi (Redmi билан бирга) 14,49 фоиз улуш билан тўртинчи ўринда қайд этилди.

Apple компанияси эса 13,08 фоиз улуш билан бешинчи ўринга тушиб қолди. Рейтингнинг олтинчи поғонасини Ҳонор бренди эгаллаб турибди. Таҳлилчилар Huawei'нинг муваффақиятини инновацион ечимлар ва маҳаллий истеъмолчиларнинг брендга бўлган юқори ишончи билан изоҳламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Huawei Хитой смартфон бозорида Appleни ортда қолдирди