date

Арбелоа Карвахаль билан суҳбатдан сўнг Хименесни дублга қайтарди

Арбелоа Карвахаль билан суҳбатдан сўнг Хименесни дублга қайтарди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа ўнг қанот ҳимоячиси Давид Хименесни яна «Кастилья» сафига туширишга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21 ёшли футболчи яқинда Ла Лигада «Валенсия»га қарши ўйинда (2:0) «қаймоқранглилар» сафида илк дақиқалардан майдонга тушиб, ўзини ижобий томондан кўрсатганди. ОАВлар у мураббий кутганидан ҳам яхшироқ таассурот қолдирганини ёзган эди. Бироқ Marca маълумотига кўра, Арбелоа Даниэль Карвахаль билан вазиятни муҳокама қилгач, Хименесни барибир «Кастилья»га қайтаришга қарор қилган. Хабар қилинишича, 34 ёшли тажрибали футболчи шахсий суҳбатда мураббийни ўз формасига ишонтира олган.

Кутилишича, яқин ўйинларда Карвахаль асосий таркибга қайтади, унга рақобатни эса жароҳатдан фориғ бўлган Трент Александер-Арнолд кучайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Карвахаль билан суҳбатдан сўнг Хименесни дублга қайтарди