date

Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини юқори баҳолади

Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини юқори баҳолади

Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Юрий Сёмин «Евро-Футбол.ru» нашрига берган интервьюсида ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг жамоа сафидаги натижадор ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сёминнинг таъкидлашича, бугун Сафонов ПСЖнинг аниқ асосий дарвозабонига айланган ва старт таркибида майдонга тушишга муносиб. Мураббий фикрича, агар посбон хатога йўл қўйса, унинг ўйин амалиёти камайиши мумкин, чунки футболда ҳаммаси табиий қонуниятлар асосида кечади.

26 ёшли дарвозабон жорий мавсум Лига 1 доирасида тўртта учрашувда майдонга тушиб, уч гол ўтказиб юборди. Икки баҳсда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида ҳам икки ўйин ўтказиб, бир марта гол ўтказди.

Сафоновнинг француз гранди билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини юқори баҳолади