Конрад Лаймер «Бавария»дан маошини сезиларли оширишни хоҳламоқда

«Бавария» Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича ҳали бир тўхтамга келгани йўқ. Австриялик футболчининг амалдаги келишуви 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган, Мюнхен клуби эса уни узоқроқ муддатга жамоада олиб қолиш ниятида, бироқ музокаралар осон кечмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, Лаймернинг вакиллари бонуслар билан бирга йилига 15 млн евро маош сўрамоқда. Клуб томони эса бундан пастроқ рақамни таклиф қилган. Ҳозирда 28 ёшли футболчининг йиллик даромади тахминан 8–9 млн еврони ташкил этади.
Лаймер Венсан Компани қўл остидаги жамоада ўз ўрни ва ролини инобатга олиб, маош оширилишини тўлиқ оқланган талаб деб билмоқда. 2023 йилдан бери «Бавария» сафида тўп сураётган ярим ҳимоячи кейинчалик ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам майдонда кўриниш бера бошлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!