date

Жезуш Роналду яқин ўйинда майдонга тушмаслигини айтди

Жезуш Роналду яқин ўйинда майдонга тушмаслигини айтди

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан навбатдаги учрашувда иштирок этмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, ушбу баҳсда ҳам унинг номи қайдномадан жой олмайди.

«Жуда тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин бор», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мураббий, шунингдек, Роналду Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини, бу ҳолат аввал ҳам бир неча бор кузатилганини таъкидлади.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ан-Наср» ўйини шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналду яқин ўйинда майдонга тушмаслигини айтди