date

Артета Эзени танаффусда алмаштириш сабабини тушунтирди

Артета Эзени танаффусда алмаштириш сабабини тушунтирди

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета «Брентфорд»га қарши ўйинда (1:1) ярим ҳимоячи Эберечи Эзени танаффусда алмаштириш қарори ортидаги сабабларни изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг биринчи бўлими унчалик сермазмун ўтмади: «канонирлар» дарвоза томон атиги бир марта зарба берди. Иккинчи бўлим бошланиши олдидан Эзе майдонни тарк этди, унинг ўрнига жамоа сардори Мартин Эдегор туширилди.

Артета «Брентфорд»нинг юқори босими фонида жамоага бошқа услубдаги футболчи зарур бўлганини таъкидлади. Мураббий фикрича, Эдегор ўйинга жуда яхши қўшилиб, темпни оширди ва ҳужумдаги ўткирликни кучайтиришга ёрдам берди.

Шунингдек, Артета Эзе клубдаги илк мавсумини ўтказаётганини эслатиб, баъзи баҳсларда унга мослашиш қийин кечишини айтди. Унинг сўзларига кўра, кўпроқ ҳаво узатмалари ва юқоридан ўйнашни ёқтирадиган рақибларга қарши креатив ҳужумкор футболчилар кўпинча муаммога дуч келади.

«Арсенал»нинг ягона голини 61-дақиқада Нони Мадуэке урди. «Брентфорд» эса 71-дақиқада жавоб тўпини киритиб, ҳисобни тенглаштирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета Эзени танаффусда алмаштириш сабабини тушунтирди