date

Абаев Сафонов Европадаги энг зўр россиялик дарвозабон бўлиши мумкин

Абаев Сафонов Европадаги энг зўр россиялик дарвозабон бўлиши мумкин

Москванинг «Локомотив» клубида ўйнаган собиқ футболчи Илья Абаев «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг келажакдаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Абаевнинг айтишича, Сафоновни Европада тўп сурган россиялик дарвозабонлар орасида энг яхшиси деб аташ учун вақт ва барқарорлик керак. Унга кўра, Сафонов «ПСЖ» сафида бир неча мавсум юқори даражада ўйнаса, шундан кейингина уни энг яхши деб баҳолаш мумкин.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 26 ёшли голкипер тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборган.

Сафонов 2024 йилда Париж грандига қўшилган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Абаев Сафонов Европадаги энг зўр россиялик дарвозабон бўлиши мумкин