date

Швейцария Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди

Швейцария миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган якуний таркибини маълум қилди. Бош мураббий Мурат Якин мундиал учун 26 нафар футболчидан иборат қайдномани шакллантирди.

Швейцария термаси катта мусобақаларда доим тартибли, интизомли ва жисмоний жиҳатдан пухта тайёрланган жамоа сифатида намоён бўлиб келади. Бу сафарги таркибда ҳам тажрибали футболчилар билан бирга янги авлод вакиллари уйғунлашган.

Дарвозабонлар қаторига Грегор Кобел, Марвин Келлер ва Ивон Мвого киритилди. Айниқса, Кобелнинг юқори даражадаги клуб тажрибаси жамоа учун муҳим омил бўлиши мумкин.

Ҳимоя чизиғида Мануэл Аканжи, Нико Элведи, Рикардо Родригес, Силван Видмер, Орел Аменда ва Эрай Жемерт каби футболчилар бор. Бу йўналишда Мурат Якин тажриба, жисмоний куч ва тактик интизомга таянади.

Ярим ҳимоя Швейцариянинг энг кучли нуқталаридан бири бўлиб турибди. Гранит Жака, Денис Закариё, Ремо Фройлер, Жибрил Соу, Фабиан Ридер, Рубен Варгас ва Дан Ндой каби футболчилар майдон марказида жамоага барқарорлик ва тезкорлик бериши кутилмоқда.

Ҳужум чизиғида эса Седрик Иттен, Брил Эмболо ва Зеки Амдуни қайдномадан жой олди. Бу футболчилардан мураббийлар штаби ҳал қилувчи вазиятларда самарадорлик ва рақиб ҳимоясига доимий босим кутади.

Швейцариянинг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
Грегор Кобел “Боруссия” Дортмунд, Марвин Келлер “Янг Бойз”, Ивон Мвого “Лорян”.

Ҳимоячилар:
Мануэл Аканжи “Интер”, Нико Элведи “Боруссия” Мёнхенгладбах, Миро Мухайм “Ҳамбург”, Рикардо Родригес “Бетис”, Силван Видмер “Майнц”, Лука Хакес “Штутгарт”, Орел Аменда “Айнтрахт”, Эрай Жемерт “Валенсия”.

Ярим ҳимоячилар:
Ардон Яшари “Милан”, Денис Закариё “Монако”, Гранит Жака “Сандерленд”, Йоҳан Манзамби “Фрайбург”, Жибрил Соу “Севилья”, Михел Эбишер “Пиза”, Ремо Фройлер “Болонья”, Кристиан Фасснахт “Янг Бойз”, Фабиан Ридер “Аугсбург”, Ноа Окафор “Лидс”, Рубен Варгас “Севилья”, Дан Ндой “Ноттингҳэм Форест”.

Ҳужумчилар:
Седрик Иттен “Фортуна”, Брил Эмболо “Ренн”, Зеки Амдуни “Бёрнли”.

Швейцария Жаҳон чемпионатида Канада, Қатар ҳамда Босния ва Ҳерцеговина билан бир гуруҳдан ўрин олган. Ушбу гуруҳда кураш осон бўлмаслиги аниқ, аммо Швейцария ўзининг тартибли ўйини ва катта турнирлардаги тажрибаси билан плей-офф учун жиддий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Қисқаси, Мурат Якин мундиалга мувозанатли ва тажрибали таркиб билан бормоқда. Швейцарияда юлдузлар жуда кўп бўлмаслиги мумкин, аммо бу жамоа доим характер, интизом ва совуққон футбол билан хавфли. Катта турнирларда эса айнан шундай жамоалар кўпчиликнинг режасини бузиб қўяди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Швейцария Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди