71 ёшда рекорд: ҳайдовчилик имтиҳонни мутлақ хатосиз топширди

Ҳайратланарли воқеа ҳайдовчилик имтиҳон марказларидан бирида қайд этилди. 71 ёшли фуқаро М.М ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топширган назарий имтиҳонни мутлақо хатосиз якунлаб, барчанинг эътиборини тортди.
Маълумотларга кўра, у имтиҳондаги 50 та саволнинг барчасига тўғри жавоб бериб, максимал натижани қўлга киритган. Бу кўрсаткич ҳатто тажрибали инструкторлар ва имтиҳон назоратчиларини ҳам ҳайратда қолдирган.
Айтилишича, ушбу фуқаро имтиҳонга жиддий тайёргарлик кўрган, йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўрганиб чиққан. Унинг интилиши ва қатъияти ёш қатъий чеклов эмаслигини яна бир бор исботлади.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам илиқ муносабатларга сабаб бўлиб, кўплаб фойдаланувчилар уни мотивация манбаи сифатида баҳоламоқда. Кўпчилик “ўрганиш учун ҳеч қачон кеч эмас” деган фикрни қўллаб-қувватлаб, ушбу воқеани ижобий мисол сифатида келтирмоқда.
