Озода Нурсаидова саҳнага ноодатий чиқиб, барчани ҳайратда қолдирди

Машҳур хонанда Озода Нурсаидова кечаги концертининг илк кунидаёқ томошабинлар учун унутилмас шоу тақдим этди. Санъаткор саҳнага одатдагидек эмас, балки мутлақо ноодатий ва креатив услубда кириб келиб, залда ўтирган мухлисларни ҳайратга солди.
У саҳнага гўёки фил устида ўтирган ҳолда кириб келди. Бу кутилмаган чиқиш томошабинларда катта таассурот уйғотиб, ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик дастлаб бу ҳақиқий ҳайвон деб ўйлаган бўлса-да, аслида бу махсус саҳна декорацияси — фил кўринишида яратилган реквизит бўлгани маълум бўлди.
Мазкур саҳна ечими концертга ўзига хос шукуҳ ва театр элементларини олиб кириб, томошани янада жонли ва эсда қоларли қилди. Озоданинг бундай ижодий ёндашуви унинг мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди ва санъаткорнинг саҳна образига янгича ранг берди.
Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда томошабинларни ҳайратда қолдириш осон эмас. Аммо Озода Нурсаидова яна бир бор ўзининг саҳнадаги креативлиги ва шоу қилиш борасидаги маҳоратини намойиш эта олди.