«Болонья» Сантьяго Кастро билан шартномани узайтирди

Италиянинг «Болонья» клуби аргентиналик ҳужумчи Сантьяго Кастро билан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли форвард билан янги келишув 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Кастро «Болонья» сафида 2024 йил январидан бери тўп суриб келмоқда.
Мавсумнинг биринчи қисмида ҳужумчи 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
А Серияда 24 турдан кейин «Болонья» 30 очко жамғариб, турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 15 февраль куни сафарда «Торино»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг