date

Икарди хет-триги «Галатасарай»га тарихий рекорд олиб келди

Икарди хет-триги «Галатасарай»га тарихий рекорд олиб келди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у рақиб дарвозасига уч бор аниқ зарба йўллади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу хет-трик Икардига клуб тарихида янги маррани тақдим этди: у «Галатасарай» сафида 76-голини уриб, жамоа тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Аввалги рекорд руминиялик Георге Ҳажига тегишли эди — у турк клубида 75 бор гол урган.

Умумий тўпурарлар рўйхатида эса Икарди еттинчи поғонани эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилмоқда, бунгача у ПСЖда тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-триги «Галатасарай»га тарихий рекорд олиб келди