Манчестер Сити 2026-27 мавсуми учун янги либосларини тақдим этди

Манчестер Сити ва ПУМА компанияси 2026-27 йилги мавсум учун мўлжалланган янги либослар тўпламини намойиш этди. "Нот Ёур Тйпикал Ситй" (Сиз ўрганган одатий шаҳар эмас) шиори остида тайёрланган ушбу коллекция анъанавий дизайн қолипларидан воз кечиб, клубнинг доимий ривожланиш ва ўзгачаликка интилиш маданиятини акс эттиради. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Янги уй либоси анъанавий бир хил рангли услубдан воз кечган ҳолда, ўзига хос оч кўк рангли градиент (товланувчи) дизайнга эга бўлди. Елка қисмидаги тўқ рангдан пастки қисмдаги оқ рангга силлиқ ўтувчи ушбу дизайн клуб тарихидаги турли хил осмон рангли либослар хронологиясини ифодалайди. Либос оқ ёқа ва енглар, шунингдек, замонавийликни таъкидловчи кумушранг металлик услубидаги клуб эмблемаси билан бойитилган. Replikaлар нархи 85 фунт, оригинал (аутҳентик) версияси эса 125 фунт этиб белгиланди.
Меҳмондаги (авай) либос эса шаҳарнинг рамзи ҳисобланган меҳнаткаш ари (воркер бее) мотивига асосланган. Тўқ қора рангли асос ва оч сариқ рангли элементлар уйғунлиги клубнинг 1989-90 йиллардаги учинчи либосини ёдга солади. Шунингдек, футболканинг олд қисмида ари уясини эслатувчи мозаик нақшлар акс этиши кутилмоқда.
Манчестер Сити жамоасининг учинчи либоси эса ўзига хос тарихга эга: у Пума компаниясининг AI Креатор сунъий интеллект воситаси ёрдамида мухлислар ўртасида ўтказилган танлов асосида яратилди. Мухлислар томонидан юборилган 180 000 га яқин дизайнлар орасидан 10 та финалчи танлаб олинди ва ғолиб лойиҳа профессионал даражада такомиллаштирилиб, якуний кўринишга келтирилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!