Ўзбекистон кубоги. ОКМК ва "Қўқон-1912" клублари плей-оффга йўл олди

Ўзбекистон кубоги. ОКМК ва "Қўқон-1912" клублари плей-оффга йўл олди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон кубогининг А гуруҳида ўтказилган сўнгги тур баҳсларидан сўнг ОКМК ва "Қўқон-1912" жамоалари нимчоракфиналга йўл олди.
  • Ўз майдонида "Орол"ни қабул қилган олмалиқликлар 2:1 ҳисобида зафар қучиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
  • "Металлург" билан баҳс олиб борган "Қўқон-1912" клуби эса 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
  • Шу тариқа, мусобақа нимчоракфиналининг ҳозиргача 8 та иштирокчиси аниқланди.

Ўзбекистон кубогининг А гуруҳида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда плей-офф йўлланмалари тақдири ҳал қилинди. Тур якунига кўра, ОКМК ва “Қўқон-1912” нимчоракфиналга чиқишга муваффақ бўлди.

ОКМК ўз майдонида “Орол”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Олмалиқликлар ушбу натижа орқали гуруҳда 7 очко жамғарди ва биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Учрашувда ҳисобни 36-дақиқада Али Абдураҳмонов очди. Биринчи бўлим якунида Шаҳзод Тоиров иккинчи голни киритиб, ОКМК устунлигини мустаҳкамлади. 67-дақиқада Марк Краснов “Орол” сафида жавоб голини урди, аммо бу меҳмонларга вазиятни ўзгартириш учун етарли бўлмади.

Гуруҳдаги яна бир муҳим баҳсда “Металлург” “Қўқон-1912”га қарши майдонга тушди. Бекободликларни дуранг ҳам кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин эди, аммо “Қўқон-1912” 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Қўқонликлар сафида 48-дақиқада Шоҳрух Гадоев ҳисобни очди. 80-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов иккинчи голни киритиб, жамоасининг муҳим ғалабасига нуқта қўйди.

Шу тариқа, ҳозиргача Ўзбекистон кубоги нимчоракфиналининг 8 иштирокчиси маълум бўлди. Улар — “Олимпик Мобиуз”, “Сўғдиёна”, “Ғазалкент”, “ҚМУ Жайҳун”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, ОКМК ва “Қўқон-1912”.

Ўзбекистон кубоги. А гуруҳи. 3-тур

  • ОКМК — Орол 2:1
    Голлар
    : Али Абдураҳмонов, 36; Шаҳзод Тоиров, 45+1 — Марк Краснов, 67.

  • Металлург — Қўқон-1912 0:2
    Голлар
    : Шоҳрух Гадоев, 48; Муҳаммаданас Ҳасанов, 80.

Қисқаси, А гуруҳида интрига охирги тургача сақланди. ОКМК ўз вазифасини бажариб, биринчи ўрин билан плей-оффга чиқди. “Қўқон-1912” эса керакли пайтда характер кўрсатиб, “Металлург”ни йўлдан чиқарди. Кубокда энди ҳақиқий қизиқарли босқич бошланмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар