date

Хаби Алонсо "Челси"да трансфер назоратини қўлга олди...

Жорий мавсумдаги омадсиз натижалардан кейин “Челси” раҳбарияти жамоада янги давр бошлашга қарор қилди. Лондон клуби бош мураббийлик лавозимига испаниялик мутахассис Хаби Алонсони тайинлади.

Хаби Алонсо “Байер”даги муваффақиятли фаолияти орқали Европада энг истиқболли мураббийлардан бири сифатида танилганди. Кейин у “Реал”ни бошқариш учун таклиф этилди, аммо Мадрид клубидаги даври узоққа чўзилмади ва мавсум ўртасида лавозимидан озод қилинди.

Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, “Челси” Алонсога трансфер сиёсатида ҳал қилувчи овоз ҳуқуқини кафолатлаган. Бу эса испаниялик мутахассисга келаси мавсум учун таркибни ўз қарашлари асосида шакллантириш имконини беради.

Манбага кўра, “аристократлар” ёзги трансфер ойнасида икки ёки уч нафар тажрибали, тайёр ва дарҳол натижа бера оладиган футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда. Клуб энди фақат ёш иқтидорларга эмас, балки катта ўйинларда масъулиятни зиммасига ола оладиган футболчиларга ҳам эътибор қаратмоқчи.

“Астон Вилла” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерс “Челси”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди. Унинг тезлиги, креативлиги ва ҳужумда бир нечта позицияда ҳаракат қила олиши Алонсо режаларига мос келиши мумкин.

Шунингдек, лондонликлар чап қанот ҳужуми учун ижодкор футболчи олиб келишни ҳам кўзламоқда. Айни вақтда клуб ушбу позиция учун бир нечта номзодни кўриб чиқяпти.

Бундан ташқари, “Челси”га барқарор равишда гол ура оладиган марказий ҳужумчи ҳам керак. Аммо бу трансфер ҳозирги таркибдан нечта футболчи сотилишига боғлиқ бўлади.

Қисқаси, Хаби Алонсо “Челси”да оддий мураббий эмас, катта ваколатга эга лойиҳа раҳбари сифатида иш бошламоқда. Энди у таркибни ўз услубига мос қайта қуриши керак. Лондонда сабр кам, талаб баланд — Алонсо учун “rebuild mode” расман ёқилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо "Челси"да трансфер назоратини қўлга олди...