date

Аргентина Ямалга қарши махсус режа тайёрламоқда

Аргентина Ямалга қарши махсус режа тайёрламоқда

Март ойи охирида Испания ва Аргентина терма жамоалари Финалиссимадаги соврин учун майдонга тушади: бири амалдаги Европа чемпиони, иккинчиси эса Америка Кубоги соҳиби. Учрашувга ҳали анча вақт бор, бироқ мураббийлар штаблари аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри DSports Radio манбасига таяниб ёзишича, аргентиналиклар Испаниянинг қанот ҳужумчиси Ламин Ямалдан келадиган хавфни қандай чеклаш устида бош қотирмоқда. Режага кўра, унга қарши шахсий ҳимояда ишончли ўйнай оладиган ҳимоячи Николас Тал'яфико биринчи рақамли вариант сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, Лионел Скалони жисмонан кучлироқ ярим ҳимоя чизиғини шакллантиришни режалаштирмоқда: таркибда Ямалга қарши курашга максимал эътибор қаратадиган, керак бўлса жамоа манфаатини биринчи ўринга қўйиб ишлайдиган футболчи ҳам бўлиши мумкин. Аргентина томони Ямални вазиятларда икки футболчи назоратига тушириб, унинг эркин ҳаракатланишини камайтиришни хоҳлаяпти.

Испания — Аргентина ўйини 27 март куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина Ямалга қарши махсус режа тайёрламоқда