"Андижон" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди, ишончли ғалаба...

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури доирасидаги сўнгги баҳс Тошкентда бўлиб ўтди. Унда маҳаллий «Бунёдкор» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилди. Қизиқарли ва шиддатли кечган учрашув якунида меҳмонлар 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ «Андижон» фаол ҳаракат қилди ва 6-дақиқада Имеда Ашортира ҳисобни очди. Бу гол меҳмонларга руҳий устунлик берди ва улар ўйинни назорат қилишда давом этди.
Иккинчи бўлимда «Бунёдкор» ҳисобни тенглаштиришга уринди, аммо «бургутлар» ҳужумда янада самаралироқ бўлишди. 71-дақиқада Усмонали Исмоналиев ҳисобни 2:0 га етказди. Орадан икки дақиқа ўтиб, майдонга захирадан тушган Азизбек Турғунбоев учинчи голни урди ва учрашув тақдирини амалда ҳал қилди.
Фақат ўйиннинг қўшимча дақиқаларида Наримон Аҳмаджонов мезбонлар номидан битта жавоб голини урди. Бироқ бу гол натижага таъсир кўрсата олмади.
Суперлига. 9-тур
Бунёдкор – Андижон 1:3
Голлар: Имеда Ашортиа, 6 (0:1), Усмонали Исмоналиев, 71 (0:2), Азизбек Турғунбоев, 73 (0:3), Наримон Аҳмаджонов 90+2 (1:3)
Бунёдкор: 16.Федерико Ботти, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 8.Дмитрий Плетнёв (66.Азизбек Тўлқунбеков, 23), 10.Амир Тўрақулов (9.Матия Кривокапич, 46), 15.Марко Бугарин, 17.Музаффар Олимжонов (7.Шаҳбоз Умаров, 67), 21.Носиржон Абдусаломов, 23.Асадбек Раҳимжонов, 28.Самандаржон Мавлонқулов (11.Сардор Абдунабиев, 46), 77.Билолхон Тошмирзаев (18.Наримон Аҳмаджонов, 78)
Андижон: 1.Элдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 6.Александре Андрокинашвили, 9.Имеда Ашортиа (17.Азизбек Турғунбоев, 46), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 15.Неманья Чаласан, 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (18.Дамир Темиров, 69), 27.Мартин Боакье (10.Драган Черан, 46), 28.Бекзод Сулаймонов (33.Дониёр Абдуманнопов, 46), 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов.
Ушбу ғалабадан сўнг «Андижон» очколари сонини 10 тага етказиб, турнир жадвалида 12-поғонага кўтарилди. «Бунёдкор» эса 16 очко билан 4-ўринда қолди.
Қисқаси, «Андижон» Тошкентда катта сенсация қилиб, кучли рақиб устидан ишончли зафарга эришди. Мухлислар эса жамоадан шундай натижаларни яна давом эттиришни кутиб қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!