Саудия футболида фожиа: 16 ёшли «Ал-Қадисия» ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболидан оғир хабар келди: «Ал-Қадисия» жамоаси сафида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед вафот этди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий баёнот бериб, марҳум хотирасига некролог эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Қадисия» ҳозир Саудия Арабистонининг кучи бўйича иккинчи лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоада, хусусан, аввал «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган италиялик Матео Ретеги ҳам ўйнамоқда.
Ёш футболчининг ўлими сабаби ҳозирча расман очиқланмади. Бироқ норасмий манбаларга кўра, фожиа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг