xAI компанияси Grok 4.3 моделини тақдим этди

xAI компанияси "Grok 4.3" моделининг янгиланган версиясини тақдим этди. Эндиликда сунъий интеллект мулоқот давомида тайёр ПДФ-ҳужжатлар, жадваллар ва тақдимотлар яратиш имкониятига эга бўлди. Фойдаланувчилар маълумотларни бошқа сервислар ёки "Excel"га қўлда кўчирмасдан, тизим ичида структуравий маълумотлар шакллантира оладилар. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тизимга видеоларни таҳлил қилиш функцияси қўшилди. Фойдаланувчилар видео роликлар мазмуни бўйича саволлар беришлари ва керакли лаҳзаларни ажратиб олишлари мумкин. Шунингдек, модельнинг мантиқий фикрлаш қобилияти ва жавоблар сифати яхшиланган.
Компания "Grok Computer" агентини ҳам ривожлантирмоқда. Ушбу восита компьютерни бошқариш ва иш жараёнларини автоматлаштириш имконини беради. Ҳозирда "Grok 4.3" бета-версияда бўлиб, ундан ойига 300 доллар тўловчи "SuperGrok Heavy" обуначилари фойдаланишлари мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!