«Ўзбекнефтгаз» дебторлик қарздорлигини 1,3 трлн сўмга камайтирди

1 дақиқа ўқиш714
«Ўзбекнефтгаз» дебторлик қарздорлигини 1,3 трлн сўмга камайтирди

"Ўзбекнефтгаз" компанияси жорий йил бошидан буён дебиторлик қарздорлигини 1,3 трлн сўмга камайтирди. Бу ҳақда компаниянинг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича бошқарув кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Суҳроб Ҳамраев маълум қилди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

Биринчи чорак якунларига кўра, корхона асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларини режадан ортиқ бажарди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 106 фоизга, даромадлар 110 фоизга, инвестиция кўрсаткичлари 160 фоизга ва экспорт ҳажми 130 фоизга етди. Шунингдек, тизим корхоналари давлат бюджетига 1,9 трлн сўм солиқ ва мажбурий тўловлар ўтказди.

Геология-қидирув ва бурғилаш ишлари натижасида 2 млрд куб метр табиий газ ва 40 минг тонна суюқ углеводород захиралари аниқланди. Иккинчи чоракда газ захираларини 5 млрд куб метрга, суюқ углеводородларни эса 100 минг тоннагача ошириш режалаштирилган.

Апрель-июнь ойларида табиий газ қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида 22 та янги қудуқ фойдаланишга топширилади, 31 та қудуқ капитал таъмирланади ва 21 та техник тадбир амалга оширилади. Ушбу чоралар суткалик газ қазиб олишни 6,7 млн куб метрга ошириш имконини беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?