Турк актрисалари нега ҳануз турмуш қурмаган?

Турк киноси ва сериалларида нафақат истеъдоди, балки табиий гўзаллиги билан миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган актрисалар борки, уларнинг шахсий ҳаёти доимо жамоатчилик диққат марказида бўлиб келади. Айниқса, айрим машҳур актрисаларнинг ҳалигача турмуш қурмагани кўпчиликни ҳайратга солмоқда. Мухлислар эса уларнинг ҳаётини қизиқиш билан кузатиб, қачон оқ либос кийишларини интизорлик билан кутмоқда.
Шулардан бири — Ҳанде Эрчел. У “Гунеш қизлари”, "Маликам энди қара" ва “Эшигимни тақиллат” каби сериаллар орқали кенг оммага танилган. Актриса илк бор экранда кўриниш берган пайтларданоқ мухлислар эътиборини торта олган. Айниқса, у Керем Бурсин билан бирга рол ижро этганидан сўнг, уларнинг ҳақиқий ҳаётда ҳам жуфтлик бўлишини истаганлар кўп бўлган. Маълум вақт давомида улар орасида муносабатлар ҳам бўлган, аммо кейинчалик бу алоқа узилган. Шунга қарамай, актрисанинг оила қуриш орзуси борлиги, ҳатто оналик ҳақида ўйлай бошлагани унинг мухлисларига умид бағишлайди.

Яна бир ёрқин юлдуз — Жемре Байсел. У “Тақдир ўйини” сериалидаги роли орқали машҳурликка эришган. Сериал давомида у Айтач билан яқинлашиб, турк шоу-бизнесидаги энг чиройли жуфтликлардан бирига айланган эди. Бироқ вақт ўтиши билан улар муносабатларига нуқта қўйганини маълум қилди. Шундан сўнг актриса узоқ вақт давомида шахсий ҳаётини сир сақлаб келмоқда.

Серенай Сарикая эса бутунлай бошқача йўлни танлаган. У “Фи Чи Пи” ва “Оила” каби сериаллардаги роллари билан машҳур бўлиб, бугунги кунда ўз кучи ва вақтини фақат карьерасига бағишламоқда. Актриса интервюларида турмушдан кўра ижодий ўсишни устун қўяётганини таъкидлаб келади.

Мутахассислар фикрича, замонавий актрисалар учун шахсий ҳаётдан кўра касбий ривожланиш устувор аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, улар ўз бахтини шошилмай, тўғри инсонни кутиб топишни афзал кўришмоқда.
Ҳар ҳолда, мухлислар учун энг қизиғи — бу юлдузларнинг нафақат экрандаги, балки ҳаётдаги бахтли онларини кўришдир. Балки яқин келажакда уларнинг тўй хабарлари ҳам мухлисларни қувонтириши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!