Сафонов Непреяева ва Коростелёвга омад тилади

«ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов Олимпиада доирасидаги 50 км масофадаги марафон пойгалари олдидан россиялик чанғичилар Дарья Непреяева ва Савелий Коростелёвга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сафонов спортчиларга муваффақият тилаб, уларни қўллаб-қувватлашини айтди. Шунингдек, у халқаро мусобақаларда Россия шарафини ҳимоя қила олмаслиги сабаб Непреяева ва Коростелёвга бироз ҳавас қилаётганини ҳам яширмади.
Дарвозабон фикрича, энг муҳими — пойгадан кейин Дарья ва Савелий ўз чиқишидан ўзи мамнун бўлиши.
Эслатиб ўтамиз, Коростелёв скиатлонда олимпияча медалга жуда яқин келиб, маррага тўртинчи бўлиб етиб келганди. Непреяева эса ҳозирча кучли ўнликка кира олмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг